Шавкат Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди

янв 21 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан музокара ўтказди.

Томонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш масалаларини ҳам кўриб чиқди. Давлатимиз раҳбари Германия ҳукуматига Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишдаги кўмаги учун миннатдорлик билдириб, Берлинни Оролбўйи учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди фаолиятида фаол иштирок этишга чақирди. 

alt

Мулоқотда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масаласига, жумладан, Афғонистон муаммосини ҳисобга олган ҳолда эътибор қаратилди. Бу масалани барча томонлар иштирокида, афғонлар раҳбарлигида тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион евродан ошгани қайд этилиб, бу кўрсаткични 1 миллиард  еврога етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди. 

Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, илм-фан ва инновация соҳаларига оид ҳукуматлараро ва идоралараро 9 та ҳужжат имзоланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *