Сенат раиси: "Айрим дарсликлар марҳумлар номидан чоп этилмоқда"

фев 28 / 2019

alt

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н.Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди. Қуйида саналган хато ва камчиликларни келтириб ўтамиз:

– Таҳлиллар таълим сифати ва натижадорлик кутилганидек эмаслигини кўрсатган. Бунинг асосий сабабларидан бири – мактаб дарсликларини таълим стандартлари ва дастурлар асосида тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатишда йўл қўйилаётган жиддий камчиликлар, хатолар ва бошқа мавҳумликларда.

– Дарсликларни яратишга оид мукаммал ҳуқуқий асослар шу пайтга қадар тўлиқ шаклланмаган. Оқибатда илк босқичдаёқ дарсликлар ўқув дастурларига мувофиқ тайёрланмаган.

– Вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумлар номидан чоп этилмоқда.

– Дарсликларнинг тендер савдолари орқали ғолиб бўлган турли нашриётларда нашр этилиши ўқув материалининг узвийлиги, уйғунлиги ва изчиллигини, шунингдек, предметлараро алоқанинг боғлиқлигини таъминлашга тўсиқ бўлмоқда.

– Дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *