Сенат кенгаши 100 000 сўмлик банкнот намунасини маъқуллади

янв 16 / 2019
alt
 
15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар беради.
 
Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:
 
- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.
 
100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.
 
Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта қатор нашрларда бу ҳақда тарқалган хабарларни Сенат ҳам Марказий банк ҳам рад қилган эди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *