Саратовда содир бўлган ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди

июл 26 / 2017

alt

25 июль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:00да Саратов вилоятининг Озинск туманида “Лада-Ларгус” ва “Форд Мондео” автомобиллари тўқнашуви содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши шикастланган. Улардан 5 нафари Ўзбекистон, 4 нафари Россия фуқаролари.

Ўзбекистон фуқаролари “Лада-Ларгус”да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси Россия ФВВга маълумотларига асосланиб хабар қилади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:

1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич, 08.12.1970й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 17.05.1995й.да Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.
3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 18.06.1965й.да Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.
4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 22.10.1988й.да Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.
5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991й.да Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси назорати остига олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *