Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади

июл 20 / 2017

alt

Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади. Шавкат Мирзиёев 19 июль куни бу ҳақдаги қарорни имзолаган.

Ҳужжатда таъкидланишича, консуллик «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ҳамда манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш» мақсадида очилмоқда. Унда шунингдек, консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатилади ва Ўзбекистон фуқароларининг миграция оқимларини мониторинг қилинади.

Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлари Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти билан биргаликда сентябрга қадар Бош консулликни жойлаштириш, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиши лозим.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *