Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

авг 02 / 2019

alt

2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
 
Ўтган йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганди. У турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий қилган.
 
"Жиноий гуруҳ раҳбари" дея кўрсатилган Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 АҚШ доллари миқдорида пора олганлиги аниқланиб,  ЖКнинг 205 ("Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 ("Пора олиш") моддалари билан айбдор деб топилган ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
 
Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *