Риштон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

июл 31 / 2019

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилади ЎзА.
 
Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинган ва ташкилий масала кўрилган.
 
2018 йил февраль ойидан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Таваккалжон Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.
 
Аввалроқ, Риштонда ташкиллаштирилган ҳашарда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *