Равшан Ғуломов Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

июл 25 / 2019

Равшан Ғуломов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Ғуломов 2017 йил апрелидан 2018 йил августигача Давлат рақобат қўмитаси раиси, 2018 йилдан 2019 йил бошигача Вазирлар Маҳкамасида ахборот-таҳлил департаментининг мудири, 2019 йилнинг январидан бери эса иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
 
Ўктамжон Каримов унинг ўрнига иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланган
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *