Ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳидов оламдан ўтди

фев 27 / 2019
 
 
24 февраль куни Исроилга тиббий кўрикдан ўтиш учун борган Ўзбекистон фуқароси 79 ёшли Марат Зоҳидов вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
 
Элчихона Консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилди.
 
Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум М.Зоҳидовнинг жасади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади.
 
Марат Зоҳидов 1952-1956 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг президенти бўлган олим Теша Зоҳидов оиласида туғилган. Москва Давлат университетини битириб, Тошкент Давлат университетида ўқитувчилик қилган. 30 йил ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият юритган. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бош котиби, Ўзбекистон шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси асосчиси бўлган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *