Ҳукумат аъзолари номзодларини лавозимга тасдиқлаш тартиби ўзгаради

фев 28 / 2019

alt

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзоди Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан кейингина Президент томонидан лавозимга тасдиқланиш тартиби жорий этилмоқда. Сенат ялпи мажлисида маъқулланган “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириш ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги қонунда назарда тутилмоқда.

Қонун ҳукумат ишини ташкил этишни тубдан яхшилаш, ижро этувчи ҳокимият органларининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантиришга қаратилган.

Барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш тизими яратилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *