Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси раҳбарлигидан кетди

июн 01 / 2019
 
Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар қилди.
 
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилишини сўраб, аризаси билан Пленум аъзоларига мурожаат этди ва унинг аризаси қаноатлантирилди.
 
Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, жойлардаги партия вакилларини таклифига асосан, бу лавозимга Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди тавсия этилди. Пленум аъзолари томонидан бир овоздан Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди қўллаб-қувватланди.
 
Иноятов Улуғбек Ильясович Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *