Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди

июн 24 / 2016

alt

Йиғилишда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

"Давлат раҳбарлари ташкилотнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида акс этган талаб ва шартларга мувофиқ келадиган манфаатдор давлатларнинг қўшилиши учун ШҲТ очиқ эканини яна бир бор қайд этиб ўтди. Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумнинг имзолангани ташкилотни кенгайтириш жараёнидаги муҳим босқич ҳисобланади", дейилади вазирлик ахборотида.

Давлат раҳбарларининг қайд этишича, Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши ташкилот салоҳиятини оширади ва унинг халқаро майдондаги даврнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш, минтақада ва умуман жаҳонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича кўп томонлама механизм сифатидаги ролини оширишга хизмат қилади.

Маълумот учун, ҳозиргача Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ШҲТнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *