Пропискасизларни ишга қабул қилмасликка оид чекловлар бекор қилинади

окт 25 / 2018

 

– Қонунчилик палатаси мажлисида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқароларга нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловларни бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

alt

24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқароларга нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловларни бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Ҳужжат лойиҳаси фуқароларнинг иш танлаш, республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Депутатлар томонидан ҳужжат атрофлича муҳокама этилиб, қабул қилинди, деб хабар қилади Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *