Президент Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

июл 24 / 2019

Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари ва вилоятнинг бош солиқчисини ишдан олиш бўйича кўрсатма берган.
 
«Булар қанча гапиришимизга қарамасдан олиб борилаётган ишларни тушуна олмаяпти ва тушунишни хоҳламаяпти.
 
Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев - таҳр), солиқчингниям, биринчи муовинингниям бугуннинг ўзида ишдан олиб ташла», — Президентнинг сўзларини келтиради "Кун" нашри.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *