Президент қарори билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви тизими такомиллаштирилади

июл 10 / 2019
alt
 
"Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви тизими такомиллаштирилди ва самарали ташкилий тузилмасини шакллантирилди.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖга “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖларни қўшиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижро этувчи аппарати таркибида тугатилаётган бўғинларнинг вазифалари ва функцияларини бажарувчи тегишли бўлинмаларни ташкил этиш орқали тизим бошқарувида ортиқча бўғинларни қисқартирилади.
 
“Ўзтрансгаз” АЖни “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқариш а “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Ўзтрансгаз” АЖ устав капиталидаги улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.
 
“Ўзтрансгаз” АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил қилиниб ва Агентлик унинг акциядори этиб белгиланди.
 
Ишлаб чиқариш бўлинмалари устидан тўғридан-тўғри бошқарув ўрнатиш мақсадида нефть-газ қазиб чиқариш ва газни қайта ишлаш ташкилотлари юридик шахс ташкил этмасдан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибий бўлинма (бошқарма, завод)лари этиб қайта ташкил қилинади.
 
“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотилади.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, аввал қабул қилинган ҳукумат қарорларига мувофиқ сотиш кўзда тутилган активлари, сотувга қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида талабгорлар бўлмаган тақдирда бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан сотилади.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бозорлар, савдо ва чорвачилик комплекслари устав капиталидаги улушлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилади.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг сервис ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар устав капиталидаги улушлари Агентликка берилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *