Президент Тўрақўрғон, Навоий ва Тахиатош ИЭСларида модернизация ишларини тезроқ якунлашга топшириқ берди

июн 17 / 2019

Жорий йилда Тўрақўрғон, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр станцияларида олиб борилаётган қурилиш ва модернизация ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилади. Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни нефть-газ, кимё ва электр энергетикаси соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда бу ҳақда кўрсатма берди.
 
Шунингдек, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида замонавий буғ-газ қурилмаларини ўрнатиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини янада кенг жорий этиш кераклиги қайд этилди. 
2019 йилда 2 миллиард 730 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига нефть-газ соҳасида 16 та, 850 миллион доллар эвазига кимё тармоғида 17 та, 1 миллиард доллардан зиёд маблағ воситасида электр энергетикаси бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол, Жиззах пластмасса заводида тўқимачилик соҳаси учун кимёвий қўшимчалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини фойдаланишга топшириш, Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича вазифалар қўйилди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *