Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди

мар 12 / 2019

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари барча ҳудудлар каби Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюриб, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. 2017 ва 2018 йиллардаги ташрифлар чоғида белгиланган чора-тадбирлар натижасида вилоятда жуда кўп ишлар амалга оширилди. 

Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *