Президент Ислом Каримов Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбегдорж билан учрашди

июн 24 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбегдорж билан учрашув ўтказди.
Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади.
Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Мўғулистон Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини қайд этди. Мўғулистон мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *