Президент фармони билан солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторинги жорий этилади

июл 19 / 2017

alt

18 июль куни Президент “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фармон билан давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ қилишнинг қуйидаги муҳим йўналишлари белгиланди: 

солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш; 

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базанинг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, ваколатли органлар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг солиқ солиш масалалари билан боғлиқ бўлган ишончли ахборотини ўз муддатида тақдим этиш бўйича масъулиятини ошириш; 

солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш; 

макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали солиқ солиш объектларини тўлиқ қамраб олиш ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришни таъминлаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш; 

фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклашга ҳар томонлама кўмаклашиш, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш, ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини мустаҳкамлаш, солиқ қарзи ошишига йўл қўймаслик орқали солиқ солинадиган базани кенгайтириш; 

солиқ солиш масалалари, шу жумладан республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш орқали молия органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш; 

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ органларини юқори маънавий-ахлоқий сифатларга эга малакали ходимлар билан тўлдириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш. 

Фармон билан солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторинги жорий этилмоқда. 

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, йирик хўжалик юритувчи субъектларга ўз вақтида ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юклатилмоқда. 

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш тарзидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакли назарда тутилмоқда. Шунингдек солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш муддати икки бараварга қисқартирилмоқда. 

Солиқ назоратининг тўғридан-тўғри мулоқотсиз шакллари самарадорлигини ошириш мақсадида камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар юзасидан солиқ тўловчилар томонидан асослар тақдим этилмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини суд тартибида ундириш жорий этилмоқда. 

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида “соғлом рақобат”ни таъминлаш ва “хуфиёна бизнес” юритишга барҳам бериш мақсадида: 

давлат солиқ хизмати органларига кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни 5 банк кунигача бўлган муддатга вақтинчалик тўхтатиб туриш ваколати берилмоқда; 

солиқ органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида берилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини қўллаш орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилмоқда. 

Шу билан бир қаторда, реал иш ўринларини легаллаштириш учун давлат солиқ хизмати органларига хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириш вазифалари юклатилмоқда. 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилиб, унинг фаолияти бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш, солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш, солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан назоратни амалга оширишга йўналтирилади. 

Солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини мувофиқлаштириш ва солиқ тўловчиларга интерактив давлат хизматлари тақдим этиш амалиётини кенгайтириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими жорий этилмоқда. 

Бундан ташқари, Фармон билан 37 та банддан иборат Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти ва солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик субъектларини электрон рақамли имзо билан, шунингдек солиқ тўловчиларга солиқ органларининг барча давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тўлиқ таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. 
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    21 июл 2017, 23:37

    Миллионлаб сумни ташкил этадиган маош ,имтиёз ва шарт шароитга эга соликчилар нима учун сохадаги муаммолар уларнинг ечими хакида огиз очмай келдилар.
    Сиз хеч уйлаб курганмисиз ишлаб даромад килиб солик туласаю унга
    яни солик туловчига турли муаммолар кундаланг куйилса
    Инсон кандай ахволга тушади.
    СИЗ бошка давлат органларида ахвол яхши эмас деб фикр билдиряпсиз.
    Демак уша органга ишингиз тушган ёки кандайдир дахлингиз бор.
    Шу сингари мени хам ДСИ га ишим тушган, муаммога дуч келганман.Агар шунчаки камчилик ёки ишда булиб турадиган хатолар булганида бошкача фикримни баён килардим.
    Узингиз уйлангда фаолият кимники
    маошни ким оляпти ?
    Муаммо ечимини нима учун Президент уйлаши керак?
    Давлат бошлиги булгани учунми?
    Ойлик маош бу вазиятда кимга туланиши керак!?
    Умуман уйлаб куринга тараккиёт бор жойда узгариш булаверади,
    Ишда хато камчиликлар учрайди
    хатто жиноят содир этилиши хам мумкин.
    Аммо низомида муаййан иш фаолияти аник белгилаб берилган
    сохада хато ва камчиликлар учрайвериши ё бу сохада дипломли саводсизлар ёки давлат сиёсатига карши фикирлилар
    мавжуд эканлигини билдиради.
    Кимнидир коралаш фикридан йирокман.
    Мен мавжуд булган холатга муносабатимни билдирдим.
    Биз фавкулодда вазиятли хаётда яшаётганимиз йук.
    Укимишли инсоннинг билими муаммолар келтириб чикармасликда, муаммони ечимини топишда ва юзага келиши мумкин булгар муаммоларни олдини ола билишлигидан билинади.
    Демокчиманки, иккимизнинг хам фикримиз бир хил факат рукач килаётган обьектимиз турли хил.

  • Мехмон
    21 июл 2017, 19:27

    21 июл 2017, 12:46 Мехмонга. Қарор ва Фармонлар талуқлилиги бўйича барча вилоят (шаҳар, туман, қишлоқ)ларга бир ҳил тадбиқ этилади. Сиз ҳанузгача қоғоз кўринишида тақдим (мурожаат) этаётган бўлсангиз айб ўзингиза. Шунча камчиликларни билар экансиз, нега таклиф билан чиқмагансиз. Шу пайтгача қаерларда эдингиз

  • Мехмон
    21 июл 2017, 12:46

    Мехмонга!
    Балки пойтахт ва шахарларда шундайдир аммо туманларда
    ёзма шакл мавжуд!
    Айтилган эьтирозлар фактларга
    асосланган.
    Солик тизими ислохотга мухтож.
    Хар кандай давлат органи шу жумладан солик органи хам солик туловчига кулай булган йул танлаши керак.
    Айтингчи? Барчаси кунгилдагидек булса Президентимиз нима учун кушимча фармонга имзо чекди.
    Солик тизими нафакат солик ундириш балки уни самарали механизмини ишлаб чикиши сенат ва хукуматга такдим этиши,
    солик тушумини купайтириш чораларини излаши солик юкини камайтириш шу оркали махаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиши провардида ялпи ишлаб чикариладиган махсулот микдор ва сифати усишига ижобий дахл этаолиши керак.
    Агар СИЗ айтгандай хаммаси зур булса нима учун тадбиркорлар манфаати учун катор конунлар фармонлар,карорлар чикишда давом этаяпти.
    Гап бу ерда сизнинг нотбукда солик хисоботингизни топшираётганингиз хакида эмас балки солик тизими фаолиятини энг макбул конуний асосда КУП томонлама манфатли шароитда
    фаолият юритишини шакллантириш хакида кетаяпти.

  • Мехмон
    21 июл 2017, 09:49

    Мехмонга ( 19 июл 2017, 13:40) Сиз замондан оркада колган булсангиз керак! Хозирги кунда барча хисоботлар электрон тарзда солик идораларига юборилмокда. Хаттоки мурожаатларни хам электрон тарзда юбормокдамиз. Хисоботларимизни ва узаро хисоб-китобларимизни уйдан куриб назорат килмокдамиз. Айбни бировдан эмас узингиздан изласангиз албатта уни тез топасиз !
    Фармонни укиган булсангиз Фармон билан солик органларига кушимча мажбуриятлар ва хукуклар шунингдек, тизимни замонавийлаштириш юзаидан имкониятлар берилмокда. Вахоланки, бошка назорат органларида бу борада етарлича ишлар ташкил килинмаган.

  • Мехмон
    19 июл 2017, 13:40

    Зур фармон!
    Барча хисоб китоблар банк оркали амалга ошириладиган ишлар учун ёзма(когоз) хисобот такдим этиш, уни руйхатга олиш кайта электрон базага киритиш кулгили эди
    ДСИ ларда гирромлик КУП Эди
    Бази туман ДСИ ларида хисоботлар тугрисида учёт юритилмаган.
    Солик туловчини беш йил уч йил солик хисоботи топширмаганликда айблаб жиноий иш очиш тугрисида прокуратурага такдимнома киритаверадиган Туман ДСИ рахбарлари/каллаварам'саводсизлар/ калашиб
    ётибди.
    Хакикат энди уз урнини топибти!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *