Петербургда ўзбекистонлик аёл зўрлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди

авг 14 / 2019

alt

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси аёл ҳамюртимиз Н.Х.нинг зўрлангани бўйича жиноий иш очилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаганини билдирди. Ушбу ҳолат бўйича бошқа Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қўлга олинган.

ТИВнинг маълум қилишича Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *