Пенсияга чиқаётган шахс иш ҳақи маълумотномаларини Пенсия жамғармасига топширишига ҳожат қолмайди

фев 04 / 2019

alt

Фуқароларнинг пенсияларни ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш махсус марказлаштирилган электрон реестр базаси асосида ташкил этилади. Яъни, мазкур электрон база ишга тушгандан кейин пенсияга чиқаётган шахс иш ҳақи ҳақидаги турли маълумотномаларни Пенсия жамғармасига топширишига ҳожат қолмайди.

Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича интерактив хизмати жорий этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *