Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик билдирди

мая 23 / 2020
alt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.
 
Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Pakistan International Airlines авиакомпаниясига қарашли Airbus 320 самолёти Карачи аэропорти яқинида ҳалокатга учраганди. Бортда бўлган 99 йўловчидан фақат икки нафари омон қолган, қолган вафот этган. Шунингдек, самолёт қулаган аэропорт яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам жабрланган. Тахминан 30га яқин киши шифохонага ётқизилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *