Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди

июн 24 / 2016

alt

Саммит якунига кўра, бир қатор давлатлар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди, дея маълум қилади ТИВ матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари томонидан Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал билан ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини тақдим этиш тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Шунингдек, ШҲТнинг Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *