Олий таълим муассасаларида қабул квоталари икки баробар оширилади

ноя 21 / 2018

alt

Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича қабул квоталари икки баробар оширилади, деб хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Президентнинг 2018 йил 20 ноябрда “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ихтисоcлик йўналишларида олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида икки баробар ошириш кўзда тутилган:

– “Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”;

– “Агрокимё ва агротупроқшунослик”;

– “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”.

Мазкур қарорда Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу борада тегишли таклифларни киритиши белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *