Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

июл 21 / 2016

alt

21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар олдиндан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди. 
Парламент аъзолари янги таҳрирдаги "€œҲайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"€ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишди. 
Қонун лойиҳасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ва усулларини аниқлаштириш, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар бериш чоғида рухсат этиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини мукаммаллаштириш, ушбу соҳада мониторинг ва назоратни ўтказиш назарда тутилган. Муҳокама давомида депутатлар кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асосга айланишини таъкидлаб ўтдилар. 

Кўриб чиқиш якунларига кўра ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. 

Сўнгра депутатлар бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган "Парламент назорати тўғрисида"€ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. 

Лойиҳа айрим қонунчилик ҳужжатларини "€œПарламент назорати тўғрисида"€ги қонун нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиб, парламент назоратининг айрим шаклларини амалга ошириш нормалари ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришни назарда тутади. 

Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва биринчи ўқишда қабул қилдилар. Келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди. 

Депутатлар мажлисда кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *