Ногирон фарзанд парваришлаган оналарга 55 ёшдан ижтимоий нафақа тайинланади

мар 19 / 2019

alt

Энди тегишли иш стажига эга бўлмаган, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади. Бу Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўзда тутилган.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар нафақа тўлаш давом эттирилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *