Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди

июн 20 / 2019

Картинки по запросу ниғматилла йўлдошев

Ниғматилла Йўлдошев Отабек Муродовнинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди. Президент бугун тегишли фармонни имзолади.

Ниғматилла Йўлдошев 1962 йилнинг 5 ноябрида Тошкентда туғилган. Ҳуқуқшунос, прокуратура идораларида ишлаган. 
 
2003-2006 йилларда Ўзбекистон Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиси лавозимида ишлаган. 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2008-2011 йилларда Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2011 йили Адлия вазири этиб тайинланган.
 
2015 йилдан буён Олий Мажлис сенати раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *