Мусиқа ва санъат мактабларида ўқийдиган болалар учун имтиёзларга тузатишлар киритилди

апр 12 / 2016

alt

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Белгиланишича, мактабдаги ўқувчилар сафига қайта тикланганда, бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.

Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Кам таъминланган оилалардан ташқари, энди мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1-3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар 1 календарь йил мобайнида ўқиш учун тўловдан озод этилади. 

Тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхати Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда мазкур қарор асосида болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғи чиқарилади, деб хабар беради norma.uz.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *