Мудофаа вазирлиги Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида ҳарбий техникалар колоннаси ҳаракатланишидан огоҳлантиради

мар 27 / 2019

alt

Хабарингиз бор, 26 мартдан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.
 
Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи — Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
 
Мудофаа вазирлиги раҳбарияти фуқаролардан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Шаҳрисабз - Қарши автомобиль йўлида ҳарбий колонна ва «Ласетти» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Натижада уч киши - енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлган, «Ласетти»нинг яна бир йўловчиси жароҳат олганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *