Тошкент шаҳрида кичик туман ташкил этилади

мая 29 / 2020
alt
Шавкат Мирзиёев Сергели тумани ҳудудида намунавий асосда қурилган арзон уй-жойлар ҳудудида Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида “Янги ҳаёт” кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Сергели туманида охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошган.
 
Пойтахт аҳолисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачиларсиз, арзон нархда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Биринчи босқичда деҳқон бозорларида 256 та махсус раста ташкил этилди. Иккинчи босқичга мувофиқ, шаҳар бўйлаб 514 маҳаллада 2316 та кўчма савдо ярмаркаси ҳамда 634 турғун савдо дўкони ташкил этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *