Маҳкумларга таътилга чиқиш ҳуқуқи берилади

июл 02 / 2019

alt

Маҳкумларга хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқи берилади. Бу Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилган Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда назарда тутилган. 
 
Бундан ташқари маҳкумлар об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш ва психологик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Энди маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.
 
Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *