Ленинградда қурилиш объектидаги ҳавозалар қулаши оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

мая 30 / 2019

Картинки по запросу обрушении строительных лесов в Ленинградской области.

27 май куни Россиянинг Ленинград вилояти Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.
 
Ҳодиса оқибатида Ҳасанов Ғанишер Ташмаматович (1987 йилда туғилган) ва Қосимов Сами Ҳамидович (1970 йилда туғилган) Ленинград вилояти клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. Шамаматов Фазлиддин Мирзараимович (1992 йилда туғилган) ҳам шу касалхонага жойлаштирилган. Абдураҳманов Мансур (1983 йилда туғилган) Всеволжск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.
 
Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган, дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *