Корея Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

апр 16 / 2019

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Президент  матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф дастурида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида нутқ сўзлаши, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компаниялари бизнес-форумида ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирилган.

Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиниши, салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *