КХДР раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташриф буюрди

апр 24 / 2019

alt

24 апрель куни эрта тонгда КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўтирган зирхлипоезд Россияга ташриф буюрди. Бу ҳақда kommersant.ru хабар берди.

Ким Чен Инни Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Александр Козлов ва Приморье ўлкасининг губернатори Олег Кожемяко кутиб олдилар.

Ташрифдан мақсад, Владивосток шаҳрида КХДР раҳбари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолашлари кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари 27-28 февраль кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида учрашганда ҳам Ханойга Хитой орқали зирхлипоездда борган эди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *