АТКР вазирига янги ўринбосар тайинланди

мар 20 / 2020

altЖамшид Эгамбердиев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу хабарни вазирлик матбуот хизмати тасдиқлади.

Ж.Эгамбердиев шу вақтга қадар “Алоқабанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Эгамбердиев Жамшид Шарифжонович 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини битирган. Университетда “Бизнесни бошқариш” мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Шу билан бирга, Ж.Эгамбердиев фаолияти давомида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Молия бўйича директори лавозимларида меҳнат қилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *