Истанбулда аёл кишининг гиламга ўралган жасади топилган. У Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин

июн 03 / 2019

 

30 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган. ТИВ Ўзбекистоннинг бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб хабар беришича, аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган. Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган.
 
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради, дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *