Ислом Каримов Владимир Путин билан учрашув ўтказди

июн 24 / 2016

alt

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. 2015 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россиянинг "Лукойл" ва "Газпром" нефть-газ компаниялари мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва ўзлаштиришда фаол иштирок этмоқда. Учрашувда 2016 йил апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Президентлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *