Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7,5 млн сўмдан пул мукофоти берилади

апр 24 / 2019

Похожее изображение

Президент 23 апрель куни "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни 24 апрель куни ЎзАда эълон қилинди.
 
Фармонга мувофиқ, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди. 
 
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
 
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
 
Мазкур санага бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *