ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

янв 04 / 2019

alt

Полковник Пормонов Бахтиёр Пўлатович ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилади
 
Эслатиб ўтамиз, бу лавозимда подполковник Дилшод Акрамов фаолият юритарди. У 4 август куни Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида ўлдириб кетилганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори Р.Абдуллаев гумонланувчи шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *