Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди

июн 29 / 2019

alt

Тошпўлатов Азиз Анварович Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётганди. Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими телеграм каналида хабар қилинди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ÿ¾‘…¾¶µµ ¸·¾±‘€°¶µ½¸µ

ИИВ вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Даврон Абитович Назармуҳамедов Хоразм вилояти ИИБ раҳбари лавозимига тайинланди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *