Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини олиб келишда ёрдам кўрсатилади — ТИВ

фев 11 / 2019

alt

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошларимиз жасадини Ўзбекистонга олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агарда Ўзбекистон фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади, – дейилади хабарда.
 
Маълумот учун:
 
Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2).
 
Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.
 
Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй.
 
Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *