Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

мая 21 / 2019

 

Темуржон Комилов Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У халқ таълими соҳасида молиявий-иқтисодий масалаларга масъул ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев 20 май куни тегишли қарорни имзолаган.
 
Темуржон Комилов халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2004 йил бакалаврият ва 2006 йили магистратурани тамомлаган. 2005-2017 йилларда давлат органларида фаолият юритган.
 
2017 йилдан Ҳисоб палатасида ишлаб келган. 2018 йилда у Ҳисоб палатасининг Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келган.
 
Темуржон Комилов айни вақтда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият олиб бораётган Атабек Назиров ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Атабек Назиров 2019 йил январь ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *