«Ўзбеккўмир»нинг 45 фоиз бошқаруви Россиянинг хусусий компаниясига ўтади

мар 11 / 2019

alt

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. 

Қарорга мувофиқ, “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг “Ўзбеккўмир”АЖ устав капиталидаги 45 фоиз акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади. 

Шунингдек, қарор билан, “Ўзбеккўмир”АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, “ПрогрессГорТех” МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди. 

Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *