"Ўзбеккўмир" "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказилди

июл 27 / 2017

alt

“Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига ўтказилди. Бу  Шавкат Мирзиёев 26 июлда имзолаган қарорида назарда тутилган.

Ҳужжат республика кўмир тармоғи бошқарувининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, кўмир маҳсулотлари билан истеъмолчиларни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш,  техник ва технологик қайта жиҳозлаш  бўйича стратегик дастурларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. 

Қарор билан “Ўзбеккумир” акциядорлик жамиятининг асосий вазифа ва йўналишлари ҳам белгилаб берилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *