Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимидан фоторепортаж

апр 15 / 2019

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 15 апрель куни Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлди.

Маросимни Шавкат Мирзиёев очиб, қардош қозоғистонликларни юртимизга ташрифи билан қутлади.
 
Маълумки, 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди. Ушбу сана доирасида маданият, санъат, адабиёт, илм-фан, туризм ва бошқа соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Театр ва фольклор жамоалари, эстрада хонандаларининг ижодий сафарлари уюштирилди. Олмаота шаҳрида ўзбек адабиёти кунлари, Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди.
 
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда қозоқ тили ва маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этди.
 
Очилиш маросими катта концерт дастури билан давом этди.
 
ФОТО
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *