Ўзбекистонда Парламент сайловлари 22 декабрга белгиланди. Сайлов кампанияси бошланди

сен 20 / 2019

alt

2019 йил 22 декабрни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 20 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро матбуот марказида ташкил этилган мажлисида эълон қилинди.

Шунингдек, шу кундан сайлов кампаниясига старт берилди.

Қайд этилишича, жорий сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи — шулардан 2 миллондан зиёд ёшлар илк бор — овоз беради.

Бу йил  Парламент сайловлари илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга. Булар – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *