Ўзбекистонда "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилади

июл 18 / 2017

alt

Ўзбекистонда “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилади. Президент 14 июль куни бу ҳақдаги қарорни имзолади.

“Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди “Хоразм шакар” акциядорлик жамияти, “Ангрен шакар” масъулияти чекланган жамияти ва қатор хорижий компаниялар ташаббуси билан ташкил этилди.

Фонднинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

 – аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари, аввало, бемор ва ногирон болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, ногиронликни реабилитация қилиш ва олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш бўйича самарали ишларни ташкил этишга кўмаклашиш;

 – етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки хавфли гуруҳга кирадиган болалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларига ёрдам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;

 – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли генофондини яхшилаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

 – халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий фуқаролар ва ташкилотлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағларини жалб этиш ва жамлаш бўйича фаол ишларни амалга ошириш, Фонднинг асосий вазифаларига мувофиқ улардан Фонд хайрия дастурларини (кейинги ўринларда – Фонд хайрия дастурлари) амалга ошириш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • namangan
    01 феврал 2018, 23:41

    Огир сурункали бокувчиси йук аператсияга мухтож хечкими йук беморга хайрия фонди борми

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *