Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди

мая 31 / 2019

alt

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланганини маълум қилади.
 
2018 йилнинг августидан шу йилнинг март ойига қадар АЭС қурилиши учун ажратилган таҳминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишлари Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакул сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда  олиб борилди. 
   
Ҳозирги кунда  танланган майдонни тасдиқлаш ҳамда лицензиялаш борасида муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи давом эттирилмоқда. 
 
Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш ва  лойиҳавий ечимларни  ишлаб чиқиш мақсадида, 17 май куни «Aтомстройэкспорт»  (“Росатом” Давлат корпорациясининг мухандислик бўлимига тегишли АЖ)  билан теник лойиҳани ишлаб чиқиш учун муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланди, мазкур жараённинг Дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳодимлар ва техника мобилизацияси (тақсимоти)  бўйича ишлар бошлаб юборилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *