Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасига раҳбар тайинланди

мар 27 / 2018

alt

Даврон Носирович Саматов Хукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигинг Telegram канали хабар қилади

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Президентнинг 2017 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб унинг асосий вазифаси республика ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш ҳисобланади.

Уюшма таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловидан озод қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *