Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашди

июн 23 / 2016

alt

Ислом Каримов Туркманистон Президенти билан суҳбатда унинг ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг яна бир ифодаси эканини қайд этди.
Учрашувда ўзаро савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ШҲТ саммитига таклифи учун Президентимиз Ислом Каримовга самимий миннатдорлик изҳор этди. Туркманистон Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *